Чинакам бахт нима?
Кунларнинг бирида эр-хотинни яраштириш учун бир хонадонга чақиришди. Хонадонга кириб борар эканман, бир аёлнинг нолиб йиғлаши эшитилди. Салом бериб секин ёнига ўтирдим. Елкасига меҳр билан қўлимни қўйдим ва: “Жон синглим, ажин тушган юзларингизда нурни кўряпман. Йиғламанг, оналик ва аёлликни билмаганлар йиғласин. Бахтингиз шу рўзғорингизда.
Ота-онангизнинг дуоларини олинг. Ота билан онасини хор айлаганлар йиғласин.
Шукр қилинг, кўзингиз очиқ, соғсаломатсиз. Буларнинг барчаси – катта бойлик.
Борига қаноат қилмоқ неъматлар эшигини очади. Нолиманг, бахтлисиз…”, дедим.
Ишга қайтиш учун ўрнимдан қўзғалаётганимда: “Опа, мен чиндан ҳам бахтлиманми?” деган овозни эшитдим ва табассум билан “ҳа” деган ишорани қилдим.
Ҳа, азиз аёллар! Бахт фақат молу дунёда эмас. Чинакам бахт имон бутлиги, эзгу амаллар кўплиги билан ўлчанади.
Муножот ҲАЙДАРОВА,
Андижон вилояти, Избоскан тумани
“Мўминалар” журналининг 2020 йил, 3-сонидан