Қудуқдаги шўр сув ширин сувга айланди
Ҳумом ибн Нафид Саъдий (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, бизда қудуқ қазилди, лекин суви шўр”, деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) битта челакка сув олиб: “Буни қудуққа қуйинглар”, дедилар. У киши берган сувни қуйишгач, қудуқдаги шўр сув чучукка айланди. Шундан кейин, Ямандаги энг ширин сув ана шу қудуқнинг суви бўлиб қолди.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган