Мақолалар

Аллоҳ биз билан!

Чоп этилди Yanvar 9, 2021 Аллоҳ биз билан!da fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан (мушриклардан қочиб, яширинган) ғорда эдик. Мен уларнинг (таъқиб қилувчиларнинг) оёқларини кўрдим, улар бошимиз устида эди. «Эй Аллоҳнинг Расули, агар улардан бири оёғининг тагига қараса, бизни кўриб қолади!» дедим. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Бакр! Учинчиси Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида нима дейсан?» дедилар».