Мақолалар

Қуръони каримнинг қалбларга таъсири

Чоп этилди Yanvar 11, 2021 Қуръони каримнинг қалбларга таъсириda fikr bildirishni o'chirish

Қуръони карим қалбларни мутлақ забт этиши ва унинг қалблар тўрига етиб бориши ҳамда қалбларга ҳукмронлик қилиши.

Бунинг исботи: Умар (розияллоҳу анҳу) Тоҳо сураси­нинг бошланишидаги оятларни эшитибоқ, Исломга кир­гани ва куфрни тарк этганини эълон қилди.

Нажоший (Асҳама) Марям сурасининг аввалидан бир неча оятларни эшитиши билан Исломга кирди ва нас­ронийликни тарк этди. У Ислом дини ва фазилатларини баён қилди, аммо қавми унга қарши чиқди. Бу рад этиш унинг давлати ва подшоҳлигининг тугашига далолат қилишини аниқ ишонч билан биларди.

Туфайл ибн Амр Давсий Расулуллоҳ (соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам)дан баъзи оятларни эшитиб, қалби ларза­га келди. Уни Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам)­дан қўрқитган Қурайшни чақириб, уларга Исломга кирганини эълон қилди. Қайтиб бориб, қавми Исломни қабул қилгунча уларни Исломга чақирди.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган