Дунё янгиликлари

Россиялик аёлда коронавируснинг 18 та тури аниқланди

Чоп этилди Yanvar 12, 2021 Россиялик аёлда коронавируснинг 18 та тури аниқландиda fikr bildirishni o'chirish

Россиялик аёлнинг танасида коронавируснинг 18 та янги тури ривожланди. Ушбу ҳолат рус олимлари томонидан маълум қилинди.

Шифокорларнинг фикрига кўра, иммунитети пасайган 47 ёшли аёл олти ой давомида CОVID-19га қарши курашган. У юқумли касалликни 2020 йил апрель ойида касалхонада кимёвий терапия курсидан ўтаётганда юқтирган. Шифокорлар берган маълумотларга кўра, 9 сентябргача россиялик аёлдан олинган тестлар инфекция учун мусбат натижани кўрсатди.

Мутахассислар баҳорда ва ёз охирида бемордан олинган натижаларни таққослаб ўрганганларида  коронавируснинг янги мутациялари мавжудлигини аниқладилар.