Пазандалик

тез тайёр бўладиган мазали товуқ ва сабзавотлар

Чоп этилди Yanvar 12, 2021 тез тайёр бўладиган мазали товуқ ва сабзавотларda fikr bildirishni o'chirish

Керакли маҳсулотлар:

  • 400-500 грамм оғирликда бутун товуқ – 2 дона;
  • Помидор – 200 грамм;
  • Маккажўхори – 200 грамм;
  • Қовоқча – 50 грамм;
  • Бақлажон – 50 грамм;
  • Чили қалампири – 30 грамм;
  • Брокколи – 70 грамм;
  • Карам – 70 грамм;
  • Лимон – ½ дона;
  • Майда картошка – 100 грамм;
  • Мандарин – 2-3 дона;
  • Зайтун мойи – 150 мл;
  • Саримсоқ – 20 грамм;
  • Зира – 20 грамм;
  • Кўкат, туз, зираворлар.

Тайёрланиш жараёни

  1. Саримсоқ ва зира майда тўғралиб, зайтун мойи билан аралаштириб олинади.
  2. Товуқ гўшти яхшилаб ювилиб, зайтун ёғи, туз ва зираворлар сепилади. 15 дақиқага 180 даража иссиқликдаги печга қўйилади.
  3. Катта-катта бўлакланган сабзавотлар − помидор, қовоқча, маккажўхори, бақлажон, карам, картошкага зайтун ёғи ҳамда туз, зираворлар сепилиб, грилда 7-8 дақиқа ёки печда 10 дақиқа пишириб олинади.
  4. Тозаланган мандарин 20 сонияга грилда қиздириб олинади.
  5. Пиширилган сабзавотлар ва товуқ гўшти каттароқ идишга сузилади, таом мандарин ва кўкатлар билан безатилади.
  6. Дастурхонга тортишдан аввал устига бироз йирик туз ва зайтун мойи қуйилади.

Ёқимли иштаҳа!