Аёллар

27 ёшли Муслима аёл энг ёш нейрохирург бўлди

Чоп этилди Yanvar 15, 2021 27 ёшли Муслима аёл энг ёш нейрохирург бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги ўрта мактабни олтин медалга битирган Марям, тиббиёт мактабига энг юқори балл билан ўқишга қабул қилинади. 27 ёшли Марямнинг мутахассислиги нейрохирург.

«Siasat» нашрига таяниб, «IslamNews» нинг хабар беришича, Марям Ҳиндистоннинг юқори жарроҳлик малакасига эга бўлган энг ёш мутахассиси бўлди.

Марям ёшлигидан Ислом сабоқларидан таълим олган ҳолда вояга етди. У бўш вақтида хаттотлик билан ҳам шуғулланиб туради. Ёлғиз қизини тарбиялаган Марямнинг онаси Ислом асослари ўқитувчиси бўлиб, унга диний билим олишида катта ёрдам берган. «Мен у билан фахрланаман», дейди Марямнинг онаси.

Хуршид Маъруф тайёрлади