1 мартдан тадбиркорларга фото-видео радарлар ўрнатиш ҳуқуқи берилади
1 мартдан тадбиркорларга йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи фото-видео техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди,
«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 мартдан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилмоқда», деди Бозоров.