Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг тупуклари билан ярадорнинг тузалиши
Ҳабиб ибн Абдураҳмон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Ҳубайб Бадр куни бобомни урди. Унинг бир чаккаси осилиб қолди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг ўша жойига туфладилар. У тузалиб, аввалги асл ҳолатига қайтди”.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган