Мақолалар

Оқ сочнинг қорага айланиши ва тупук билан тилнинг тугуни очилгани

Чоп этилди Yanvar 17, 2021 Оқ сочнинг қорага айланиши ва тупук билан тилнинг тугуни очилганиda fikr bildirishni o'chirish

Башир ибн Ақраба Жуҳаний (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Уҳуд жангида отам ўлган куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига йиғлаб келдим. Шунда у зот: “Сени нима йиғлатди, мен сенга ота, Ойша эса она бўлишини хоҳлайсанми?” дедилар ва бошимни силадилар. Кейин бошимнинг силанган жойидаги сочим қорайди, қолган жойлари эса оқлигича қолди. Тилимда дудуқланиш бор эди, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туфлаганларидан кейин тилим бурро бўлди. Сўнг: “Исминг нима?” деб сўрадилар, мен “Бужайр” (маъноси – қоринча), дедим, у киши “Йўқ, сен Баширсан (маъноси – хушхабар берувчи)”, дедилар»[1].

Биринчи мўъжизанинг моҳияти шуки, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сочи оқ бўлган кишининг бошини силаган жойлари қорайиб, сочнинг оқи кетганлиги.

Ибн Асокир ва Исҳоқ ривояти.

 

 

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган