Дунё янгиликлари

Алексей Навальный Москвада ҳибсга олинди. Сўнгги маълумотлар

Чоп этилди Yanvar 18, 2021 Алексей Навальный Москвада ҳибсга олинди. Сўнгги маълумотларda fikr bildirishni o'chirish

Заҳарланганидан тўрт ойдан кўпроқ вақт ўтгач, Россиялик мухолифатчи Алексей Навалний Россияга қайтиб келиши билан ҳибсга олинди. Россия жазони ижро этиш федерал хизмати сиёсатчи 2020 йил 29 декабрдан бери қидирувда бўлганлигини маълум қилди.

Навалнийнинг самолёти жадвалга кўра Внуково аэропортида қўниши керак эди, бироқ самолёт Шереметьевога қўнган.

Внуково аэропортида мухолифатчини тарафдорлари ва шериклари кутишган ва уларнинг аксарияти ҳибсга олинган. «ОВД-Инфо» маълумотларига кўра, Москвада жами 58 киши ҳибсга олинган: Внуковода 55, Шереметьевода яна уч киши.

Сўнгги маълумотларга кўра, Навалний аэропортнинг транзит зонасида, у ерга кириб бўлмайди.

Amnesty International ташкилоти Алексей Навалнийни «виждон асири» деб атади. Унинг ҳибсга олиниши Латвия, Литва ва Эстония Ташқи ишлар вазирлиги ва Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель томонидан ҳам қораланди.