Америкалик мусулмонлар ёрдам дастурини давом эттиради
Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чекловлар натижасида кўпгина мамлакатларда миллионлаб одам даромадидан айрилиб, тирикчилик қилиши қийинлашиб қолди.
Islam.ru нашрининг хабар беришича, Penny Appeal USA хайрия ташкилоти ва Нью-Йорк университети ҳузуридаги Ислом маркази ана шундай ҳолатга тушган одамларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида COVID-19 грантлари дастурининг иккинчи босқичини бошлади. Дастур доирасида эҳтиёжманд кишиларнинг уй ижараси тўлаб берилади, уларга озиқ-овқат ва энг зарурий маҳсулотлар тарқатилади.
Дастурнинг биринчи босқичи 2020 йилнинг мартида бошланган ва 1,5 миллион доллар тўпланган эди. Бу пуллар 1415 оилага моддий ёрдам кўрсатиш ва мамлакатнинг 37 штатида 4300 дан зиёд кишига кўмак бериш учун ишлатилди.