Мақолалар

Қандай қулни озод этмоқ фазилатли ва савоблироқдир?

Чоп этилди Yanvar 20, 2021 Қандай қулни озод этмоқ фазилатли ва савоблироқдир?da fikr bildirishni o'chirish

Ҳазрат Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан:
“Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўралди:
– Қандай қулни озод этмоқ фазилатли ва савоблироқдир?
Жавобан марҳамат этдилар:
– Энг қадри баланди ва эгалари наздида энг аҳамиятлиси, энг яхши кўргани, энг қимматлиси”

(Бухорий ва Муслим ривояти).

Изоҳ:
Қилинган эҳсонлар, садақалар нафс ёқтириб, хуш кўрадигани, афзали бўлиши фазилат ва мақбулият ўлчови сифатида кўрсатилмоқда. Шу тариқа нафс ёқтирмаган, қадрсиз нарсалар садақа қилинишининг олди олинмоқда.

 

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан 400 олтин сўз китобидан