Турмушга чиқиш
Фотима бинти Қайс (розияллоҳу анҳо)дан: “Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўрадим: – Муовия билан Абу Жаҳм менга уйланмоқчи (қайси бири афзал?) – дедим.
Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат этдилар: – Абу Жаҳм калтагини елкасидан қўймайди, (у хотинини уради, азоблайди). Муовиянинг эса (оила тебратадиган) бир даромади йўқ. Сен Усома ибн Зайдга турмушга чиқ” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривояти).
Изоҳ:
Бу ҳадисда аёлини урувчи, ишсиз, тайинсиз, оила тебратишни истамаган, даромадсиз эркакларга турмушга чиқмаслик тавсия этилмоқда.
“Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан 400 олтин сўз” китобидан