Дунё янгиликлари

Коронавирус қурбонларидан 6 баробар кўп — Японияда суицид рекорд даражада ўсди

Чоп этилди Yanvar 25, 2021 Коронавирус қурбонларидан 6 баробар кўп — Японияда суицид рекорд даражада ўсдиda fikr bildirishni o'chirish

Японияда сўнгги 10 йил ичида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сони камайган. Бироқ, коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда ўз жонига қасд қилиш рекорд даражада ўсди. Бу ҳақда “The Japan Times” Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Хусусан, ўз жонига қасд қилишлар сони биринчи локдаундан кейин ўсишни бошлаган. 2020 йилда ўз жонига қасд қилиш 20 919 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Маълумот учун, бу даврда коронавирусдан олти марта камроқ одам, яъни 3460 киши вафот этган.