
Майонез ва хантал қўшиб печда пишириладиган картошка
Ушбу усулда пиширилган картошкалардан гўштли таомлар учун гарнир сифатида фойдалансангиз бўлади.
- Картошка — 1кг;
- Туз, мурч;
- Картошка учун зираворлар;
- Майонез — 1 ош қошиқ;
- Хантал— 1 ош қошиқ;
- Ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ.
Тайёрланиш жараёни:
- артилган картошкаларни ўртасидан бўлинг;
- туз ва мурч сепинг;
- майонез, хантал, ўсимлик ёғи қўшинг;
- яхшилаб аралаштиринг ва ортиқча суюқлик ажралиши учун 1 соатга қолдиринг;
- махсус идиш ёки листга солиб 200 даража қизиган печда 10-15 дақиқа давомида пишириб олинг;
- мазали картошкаларни сабзавотлар билан қўшиб истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Ёқимли иштаҳа!
Дарё.уз