Ҳиндистонда TikTok ва яна 58 та Хитой дастури абадий блокланди
Ҳиндистон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва яна 58 та Хитой дастурини миллий суверенитетга таҳдид ҳисоблаб, доимий равишда блоклади. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг ” Economic Times” нашри хабар бермоқда.
Ҳиндистон Aхборот технология вазирлиги Хитой дастурлари хавфсизлиги агентлик талабларига жавоб бермаслиги ҳақида хабар берди. Шу сабабли, Ҳиндистон ҳукумати 59 та Хитой дастурини доимий равишда блоклади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ҳукумати 2020 йил июнь ойида 59 та Хитой дастурини вақтинча блокировка қилишга қарор қилган. Расмийлар ўзларининг қарорларини ушбу дастурлар «Ҳиндистоннинг суверенитети ва яхлитлигига» зарар етказиши, шунингдек, мамлакат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солиши билан изоҳладилар.
Маълумот ўрнига, тақиқланган дастурлар рўйхатига TikTok, WеChаt ижтимоий тармоқлари, Wеibо микроблог хизмати, Clash of Kings ўйини ва бошқа қатор дастурлар киритилган.