Пазандалик

Қийма ва сабзавотли шўрва тайёрлаймиз

Чоп этилди Yanvar 27, 2021 Қийма ва сабзавотли шўрва тайёрлаймизda fikr bildirishni o'chirish

Таом таркибидаги яшил ловия, маккажўхори, саримсоқ ва бошқа витаминга бой маҳсулотлар бир-бири билан уйғунлашиб, такрорланмас таъмни ҳосил қилади.

Керакли маҳсулотлар:

  • Сабзи − 1-2 дона;
  • Пиёз  − 1 дона;
  • Ўсимлик ёғи − 2 ош қошиқ;
  • Мол гўшти қиймаси  − 450 грамм;
  • Саримсоқ − 2 бўлак;
  • Картошка − 2-3 дона;
  • Помидор шарбати − 350-400 грамм;
  • Помидор соуси −  150 грамм;
  • Гўштли бульон − 1500-1700 мл;
  • Консерваланган яшил ловия  − 80-100 грамм;
  • Консерваланган маккажўхори − 80-100 грамм;
  • Кўкат, туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Сабзи ва кўкат майда тўғралади. Пиёз майдаланади.
  2. Қизиган ёғда тўғралган сабзавотлар қовурилади. Устидан қийма солиб, 4-5 дақиқа давомида пиширилади.
  3. Устидан майдаланган саримсоқ, туз ва зираворлар солинади.
  4. Картошка ҳам майда тўғралиб, помидор шарбати ва соуси қўшилади. Аралашма устидан бульон солиниб, 20-25 дақиқа давомида пиширилади.
  5. Қайнаб чиққан шўрвага маккажўхори ва ловия қўшилади. Яна 5-10 дақиқа қайнатилади.
  6. Бироздан сўнг таомни сузиб, дастурхонга тортиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Дарё.уз