Слайдер

«2021 йилда 500 минг нафар ўқувчи ва 100 минг нафар талабани ички туризмга жалб қиламиз» – Шавкат Мирзиёев

Чоп этилди Yanvar 28, 2021 «2021 йилда 500 минг нафар ўқувчи ва 100 минг нафар талабани ички туризмга жалб қиламиз» – Шавкат Мирзиёевda fikr bildirishni o'chirish

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари ёшларни бой маданий мерос билан яқиндан таништириш, улар ўртасида ички туризмни ривожлантириш зарурлигини қайд этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, маданият вазири Озодбек Назарбеков вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, музейларга ташриф бўйича туризм маршрутларини ишлаб чиқиши, бунда транспорт, меҳмонхона харажатларига чегирмалар жорий қилиш бўйича ўзларининг таклифларини билдиради. 2021 йилда 500 минг нафар ўқувчи ва 100 минг нафар талабани ички туризмга жалб қиламиз», – деди Президент.