Саломатлик

Олимлар соч тўкилишига қарши ноёб воситани аниқлашди

Чоп этилди Yanvar 29, 2021 Олимлар соч тўкилишига қарши ноёб воситани аниқлашдиda fikr bildirishni o'chirish

Таиландлик олимлар соч тўкилишига қарши янги воситани аниқлашди. Бу ҳақда Спутник Daily Mail манбасига таяниб хабар берди.

Тадқиқотчилар соч тўкилишининг энг кенг тарқалган шакли — андрогенетик алопециядан азият чекаётган 50 кишини жалб қилган ҳолда тажриба ўтказишди. Натижада мангров дарахтининг бир тури бўлган денгиз авиценниясида соч тўкилишини тўхтатувчи авицехинон-C кимёвий моддаси борлиги аниқланди.

Эксперимент иштирокчилари мунтазам равишда авицения экстрактини бош терисига суртишди. Олимлар авицехинон-C нафақат соч тўкилишининг олдини олади, балки янги соч ўсишига ҳам ёрдам беради, деган хулосага келишди.

— Биз бу ўсимликда жуда кўп фойдали хусусиятларни топдик. Биринчидан, у ферментларнинг соч тўкадиган гормонларни ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Иккинчидан, денгиз авиценнияси танада соч ўсишига ёрдам берадиган оқсилни ишлаб чиқаришга ёрдам беради — дейди Чулалонгкорн университети профессори Ванчай Дикнамкул.

Унинг таъкидлашича, соч тўкилишининг олдини оладиган препаратларнинг аксарияти кимёвий моддалар билан синтез қилинган синтетик моддалардан иборат. Бундай маҳсулотлар кўп салбий таъсирларга эга, денгиз авиценнияси экстракти эса табиий моддалардан иборат.