Сингапурда масжидда қирғин уюштиришни режалаштирган ўспирин ҳибсга олинди
Сингапурда икки масжидда теракт уюштиришни режалаштирган 16 ёшли ўспирин ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда “Reuters” Сингапур ички хавфсизлик департаменти баёнотига асосланиб.
Манба хабарига кўра, ўспирин 2019 йил март ойида Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги ҳужумлардан илҳомланиб, иккита масжидга ҳужум қилишни ва ўз ҳужумини жонли эфирда намойиш этишни режалаштирган.
“У фақат иккита мумкин бўлган натижаларни кўриб чиққан: ҳужумдан олдин ҳибсга олиниши ёки ҳужум пайтида полиция томонидан отиб ташланиши “, дея қўшимча қилган вазирлик.
Таъкидланишича, ўсмир ўнг қанот экстремистик қарашлари учун Сингапурда ҳибсга олинган биринчи шахсдир.
Унинг ҳибсда қанча туриши ҳали номаълум.