Пазандалик

Грузинча Ачма пишириғи

Чоп этилди Fevral 3, 2021 Грузинча Ачма пишириғиda fikr bildirishni o'chirish

Грузияда севиб истеъмол қиладиган пишириқ рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Юмшоқ, сариёғ ва пишлоқ қўшиладиган егуликни оила аъзоларингиз учун пишириб кўринг.

Керакли маҳсулотлар:

  • тухум — 3 дона;
  • туз — 3 чой қошиқ;
  • сув — 150 мл;
  • ун — 650-700 гр;
  • пишлоқ — 500 гр;
  • сариёғ— 250 гр;
  • ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

  • тухумга 1 чой қошиқ туз ва сув қўшиб аралаштиринг;
  • ун солиб хамир қоринг, думалоқ шаклга келтириб, 30 дақиқа тиндиринг;
  • пишлоқни қирғичдан чиқаринг, сариёғни аралаштиринг;
  • хамирни 9 та бўлакка бўлинг;
  • ун сепилган стол устига хамирни юпқа қилиб ёйинг;
  • печда пиширишга мўлжалланган идишга ёғ суртинг ва ёйилган хамирни солинг;
  • қолган хамирларни ҳам ёйиб чиқинг.
  • сув солинган кастрюлькани оловга қўйинг, унга 2 чой қошиқ туз қўшинг;
  • бошқа бир идишга совуқ солиб қўйинг;
  • ёйилган хамир бўлакларини алоҳида-алоҳида қилиб кастрюлькада пишириб олинг;
  • пишганини олишингиз билан 1,5—2 сонияга совуқ сувга солинг;
  • пишган хамирларни сочиқ устига қўйиб қуритиб олинг;
  • пишириб олинган хамирларни махсус идиш устидаги хамир устига териб чиқинг;
  • устма-уст тахлашдан аввал орасига эритилган сариёғ суртиб, пишлоқ сепишни унутманг;
  • энг устки ва пастки хамирлар четини бириктиринг;
  • устига сариёғ суриб, 190 даража қизиган печга 45 дақиқа давомида пишириб олинг.

Ёқимли иштаҳа!

Дарё.уз