Дунё янгиликлари

Англияда мусулмонлар муҳтожларга бепул иссиқ овқат таклиф қилишади

Чоп этилди Fevral 10, 2021 Англияда мусулмонлар муҳтожларга бепул иссиқ овқат таклиф қилишадиda fikr bildirishni o'chirish

Англиянинг Норвич шаҳридаги мусулмон ошхонаси муҳтожларга бепул иссиқ овқат тарқатади.
2 февраль куни Сент-Огастин кўчасидаги Bombay Spice Bangladeshi and Indian Takeaway тамаддихонаси муҳтож оилалар учун 300 та тушликларни тайёрлади . Islam.ru маълумотларига кўра, Норвич Марказий масжиди ва Ислом жамоатчилик марказига топширилган овқатлар таркибида товуқ таомлар ва гуручли сабзавот карриси бор эди.
“Биз фақат жамият учун, айниқса пандемия муносабати билан бирор бир нарса қилишни хоҳлаган эдик”, – дейди акция ташкилотчиларидан бири Сиражул Ислом.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати