Расулуллоҳнинг етимликлари ҳикмати
Давоми…
Аллоҳ таолонинг Ўзи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг етим бўлиб дунёга келишларини хоҳлади. Ҳақ таоло Ўзининг мустафо (танлаб олган банда)сига молдунё, тўкин-сочин, фаровонликдан холи – етимлик ҳаётини тақдир қилди. Ҳикмати билан у зотнинг қалби шуҳратга мойил бўлиб, бойлик ва салтанатга интилиши ҳамда булар ҳаётла рининг мазмунига айланиб қолишига сабаб бўладиган барча нарсалардан узиб қўйди.
Қолаверса, Аллоҳ таоло бу билан одамларда пайғамбарлик вазифасининг муқаддаслиги дунё неъматларига эришишдан иборат, деган хаёллар пайдо бўлишининг олдини олди. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бойлик, салтанат, шуҳрат каби дунё неъматлари берилганида, одамлар у зот ҳақларида бойлик ва ҳукмронликка эришиш учун пайғамбарликни даъво қилган, деган хаёлга боришарди. Аслида эса бирорта ҳам пайғамбар – у хоҳ бой бўлсин, хоҳ камбағал – дунёвий лаззат-фароғатларни қасд қилмаган. Аммо шунга қарамай , Аллоҳ таоло суюк ли пайғамбари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бундай айбловлардан пок этиб қўйибди.
Махлуқотлар сарвари, пайғамбарлар сардори, ҳамд байроғи соҳиби, Аллоҳнинг ҳабиби – Муҳаммад алайҳиссаломга мукаммал ва батамом дуруду салавотлар бўлсин! Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
“Фиқҳус-сийра” асари асосида
тайёрланди.
“Ҳидоят” журналининг 2020 йил 11-сонидан