Россия ТИВ янги санкциялар жорий қилинган тақдирда Европа Иттифоқига мутаносиб жавоб берилишини ваъда қилди
Агар Брюссель Москвага қарши янги санкциялар қўлласа, Россия мутаносиб равишда жавоб беради. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова айтиб ўтди, деб ёзди РИА Новости.
«Мен Европа Иттифоқидаги шерикларимизни яна бир қадамидан огоҳлантирмоқчиман. Шуни билингки, мутаносиб жавоб муқаррардир», – деди Захарова.
Унинг сўзларига кўра, инсон ҳуқуқларидан геосиёсий восита сифатида фойдаланиш мумкин эмас.
Аввалроқ ОАВ Алексей Навалний билан боғлиқ вазият туфайли Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилишни бошлаганини ёзган эди.