Аллоҳ таоло наздида Зулҳижжа ойининг илк ўн кунидан хайрли кун йўқ
Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) Миҳвал ибн Рошиддан, у Муслим Биттиндан, у Саид ибн Жубайрдан, у Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат этдилар: “Аллоҳ таоло наздида Зулҳижжа ойининг илк ўн кунидан хайрли кун йўқ. Бу кунларда Аллоҳни кўп зикр қилингиз”
(Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган).