Мақолалар

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оғизларидаги таом билан бузуқ аёлнинг солиҳага айланиши

Чоп этилди Fevral 16, 2021 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оғизларидаги таом билан бузуқ аёлнинг солиҳага айланишиda fikr bildirishni o'chirish

Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Одамлар билан зино қилиб, фаҳш сўзларни айтиб юрадиган аёл бор эди. Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сарид еб турганларида ўша аёл олдиларидан ўтди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: “Таомингдан бер”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга таом узатдилар. “Оғзингдаги таомингдан бер”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оғизларидаги таомдан бердилар. Уни еганидан сўнг аёлда ҳаё пайдо бўлиб қолди ва ўлгунича ҳеч ким билан бузуқлик қилмади.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган