Дунё янгиликлари

Французлар коронавирусга қарши кураш йўлида азалий қадриятидан ҳам воз кечмоқда

Чоп этилди Fevral 16, 2021 Французлар коронавирусга қарши кураш йўлида азалий қадриятидан ҳам воз кечмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Францияда фуқароларга узоқ йиллар давомида иш столи устида овқатланишга рухсат берилмай келаётган эди. Ҳатто бу меҳнат кодексида ҳам тақиқлаб қўйилганди. Сабаби шу пайтгача маҳаллий маданиятга кўра, тушлик пайтида танаффус қилиш ва биргаликда овқатланиш муқаддас қадрият саналиб келинган. Бу пайтда ҳамкасблар йиғилиб, махсус овқатланиш хонаси(бистро) ёки яқин орадаги бирор тамаддихонада таом истеъмол қилишлари шарт эди. Офисда тушликка қўйилган тақиқ ҳам бу анъана нақадар муҳимлигини кўрсатади. Энди эса ушбу одатда воз кечилмоқда, деб ёзади CNN.

Ҳукумат шу йўл билан ҳам коронавирусга қарши қарши кураш олиб боряпти. Гап шундаки, янги йилдан ходимларга ишхоналарига боришга рухсат берилди. Фақат одамлар ижтимоий масофани сақлашлари керак. Бу қоида умумий овқатланиш жойларига ҳам тааллуқлидир.