Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тупуклари баракаси ҳақида
Абу Убайда Наҳвийдан ривоят қилинади:
Омир ибн Курайз беш-олти ёшли ўғилчасини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига олиб келди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оғзига тупурган эдилар, бола тупукни қайт қилди (тили билан чиқариб ташлади). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Бу ўғлинг суғорувчими?”, деб сўрадилар.
Абу Убайда айтди: “Омир доим айтадики, ўғлим Абдуллоҳ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг баракалари туфайли йўлида учраган тошдан ҳам сув чиқарарди”.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган