Менга берилган мўъжиза эса Қуръондир.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Ҳар пайғамбарга фақат инсонлар ишона оладиган нарсалар жинсидан мўъжизалар берилди. Менга берилган мўъжиза эса Қуръондир. Менга Аллоҳ уни ваҳий этди. Шу сабабли Қиёмат куни бошқа пайғамбарлардан кўра эргашувчилари энг кўп пайғамбар бўлишимга умид қиламан”
(Бухорий ва Муслим ривояти).