Қиёс
“Қиёс”нинг луғатда икки хил маъноси бор. Биринчиси, бир нарсани ўзига ўхшашига солиштириш. Иккинчиси, бир нарсани унинг ўхшашига тенглаштириш.
Усулул фиқҳ уламолари қиёсни бундай таърифлашади: “Шаръий ҳукми бўйича Қуръон, суннат ва ижмода матн келмаган ишнинг ҳукмини улардан бирида матн келган ишгатенглаштириш қиёс дейилади”.
Шариат ҳукмлари учун асос Қуръон ва суннатдир. Ундан кейин ижмо. Ҳукми номаъ лум бирон нарса пайдо бўлса, мужтаҳид Қуръон, суннат ва ижмодан унга ўхшаш нарсанинг ҳукмига қарайди. Дастлаб Қуръондан топилмаса, суннатдан, топилмаса, ижмога қарайди. Шунда янги пайдо бўлган масала ҳукми келган масалага қиёсланади ва унинг ҳукми қандай бўлса, бунга ҳам шу ҳукм қилинади. Қиёс тўғри бўлиши учун қиёсланувчи билан қиёсланаётган нарсанинг иллати бир хил бўлиши керак.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эй имон келтирганлар, албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки нажот топсангиз. Ал батта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизда адоват ва ёмон кўришни солиш ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикри ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар!» (Моида сураси, 90–91-оятлар).
Оятда маст қилувчи нарсаларнинг ҳаром бўлиш сабаби (иллати) очиқ зикр қилинган. Хамрдан бошқалар (масалан, коняк, пиво кабилар) ҳам маст қилувчи бўлгани учун хамр билан бир хил хусусиятга эга. Шунинг учун уларни хамрга қиёслаб, хамрнинг ҳукми чиқарилади.
Қиёснинг рукнлари Асл – Қуръон, суннат ва ижмода ҳукми келган нарса. Фаръ – ҳукмига матн келмаган нарса. Иллат – асл ва фаръни бирлаштирган са баб. Аслнинг ҳукми – аслнинг ҳукми фаръга ўтади.
Қиёснинг шартлари Қиёс қилинаётган нарса асл бўлиши. Ҳадисда тилла, кумуш, буғдой, арпа, хурмо ва тузни ўз жинсидан бўлганига ортиқчаси билан сотиш рибо бўлади, дейилган. Булар асл. Олма хурмога қиёс қилинади. Иллати бир хил бўлса ҳам, олмага қиёс қилинмайди.
Аслнинг ҳукми насх қилинмаган бўлиши керак. Ҳукми бекор бўлган нарса насх дейилади.
Аслнинг ҳукми ўзигагина хосланмаган бў лиши. Хос ҳукм қиёсга асл қилинмайди. Мисол, Пайғамбаримиз алайҳиссалом завжаларига уйланиш ҳаром қилинган. Бу ҳукм фақат уларга хосланган. Шунга ўхшаш хос ҳукмларни қиёс учун олиб бўлмайди.
Асл ҳукмининг иллатини ақл ила билиш имконли бўлиши. Масалан, фарз намозлар 2, 3 ёки 4 ракат эканининг сабаби бандаларга номаълум. Шунинг учун намознинг ракатига ўхшаш нарсаларга қиёс қилинмайди.
Қиёс шаръий амалий аҳкомларда ҳужжат ҳисобланади. Қуръон, суннат ва ижмодан кейинги ўриндаги асллардан биридир.
Қиёсдан олинган ҳукмларга мисоллар:
Жума намозига азон айтилганда савдони тўхтатишга қиёсан шартнома, битим каби ишларни ҳам тўхтатиш.
Бировнинг савдоси устига савдо қилиш жоизмаслигига қиёсан бошқанинг шартномаси устига шартнома қилиш ман қилинган.
Уч киши ўтирганда улардан икки киши пичирлаб гаплашишидан Набий алайҳиссалоту ва саллам қайтарганлар. Бунга уч кишидан иккитаси учинчисининг олдида бошқа тилда гаплашиши ҳам қиёс қилинган.
Абдуллоҳ АЛИҚУЛОВ тайёрлади.
“Ҳидоят” журналининг 2020 йил 11-сонидан