“Йўлиққан касаллигининг савоби билан бирга ёзинг”
Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: «Қул хайрли ишлар қилаётганида хасталаниб қолса,
Аллоҳ таборака ва таоло фаришталарига: “Қулимга соғлигида қиладиган амалларининг савобини ёзинг”, дейди».
Бир ривоятда бунга қуйидаги лафз қўшилган: “Йўлиққан касаллигининг савоби билан бирга ёзинг”
(Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган).