Дунё янгиликлари

Ливияда 15 йил ичида биринчи марта қор ёғди

Чоп этилди Fevral 18, 2021 Ливияда 15 йил ичида биринчи марта қор ёғдиda fikr bildirishni o'chirish

Ливияда бир неча йил ичида биринчи марта қор ёғди. Ушбу табиий ҳодиса мамлакатнинг шимоли-шарқида кузатилди. 

Ҳарорат нолдан пастга тушган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бу минтақа учун ноёб ҳодисадир. Чунки бу ерда охирги марта 15 йил олдин қор ёққан. Шу сабабли, ҳамма совуқ об-ҳаводан хурсанд, айниқса, биринчи марта қорбобо ясаган ва қорбўрон ўйнаган болалар.

Метеорологларнинг прогнозларига кўра, қор ёғиши икки кун давом этади. Шунингдек, ушбу ҳудудга яна қачон қор ёғиши номаълум.

Маълумот учун, аввалроқ АҚШнинг 24 та шаҳрида рекорд даражадаги совуқ ҳарорат қайт этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда қор бўрони сабаб 3 миллиондан ортиқ аҳоли электрсиз қолди.