Дунё янгиликлари

АҚШ аҳолиси кейинги юз йилликдаги энг совуқ кунларни бошдан кечирмоқда

Чоп этилди Fevral 18, 2021 АҚШ аҳолиси кейинги юз йилликдаги энг совуқ кунларни бошдан кечирмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

АҚШда кучли совуқ ҳукм сурмоқда. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳарорат пасайиши бўйича юз йилликнинг рекорди янгиланди, камида 20 киши ноқулай об-ҳаво туфайли вафот этган.

Deutsche Welle нашрининг ёзишича, АҚШ ҳудудининг тахминан 70 фоизини ҳозир қалин қор қоплаган. 16 февраль куни миллионлаб уй электрэнергиясиз қолди. Хабарда қишқи вайрона келтирувчи торнадо пайдо бўлгани ҳақида айтилмоқда. Айрим ҳудудларда аёз туфайли аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёни ҳам тўхтатилган.

АҚШ президенти Жозеф Байден қишнинг қаттиқ келишидан энг кўп зарар кўран Техас, Луизиана ва Кентукки каби штатлар губернаторлари билан мажлис ўтказиб, Оқ уй маъмурияти аҳолига ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга солишига ваъда берди.