Ошиқу орифлар. АГАР НАФСИНГНИ КЎРМАСАНГ…
Орифлар султон Боязид Бистомий ҳазратлари айтадилар: “Бир сафар Маккага борган эдим. Фақат Байтни (уйни, Аллоҳнинг уйи бўлган Каъбани) кўрганим билан ҳажим мақбул бўлган эмасдир, чунки бундан аввал ҳам бу жинсдан бўлган жуда кўп тош кўргандим, дедим. Яна бир марта Маккага бордим. Бу сафар ҳам Уйни ҳамда Уйнинг Соҳибини, яъни Аллоҳни кўрдим ва дедимки, Ҳануз тавҳиднинг ҳақиқати йўқдир. Учинчи марта яна бордим ҳамма нарсани Уйнинг соҳиби ўлароқ кўрдим. Уйни кўрмадим. Ўша чоқда сирримга ва руҳимга бундай нидо бўлди: Эй Боязид! агар нафсингни кўрмасанг, бутун коинотни кўрган тақдирингда ҳам мушрик бўлмайсан. Аксинча, бутун коинотни кўрмасанг-да нафсингни кўрсанг мушрик бўласан! Ана ўша вақтда тавба этдим ва борлигимни кўрмоқдан ҳам тавба қилдим”.
Ҳужвирийнинг “Кашфул-маҳжуб”идан