Дунё янгиликлари

“Facebook”, “Twitter” ва “Google” раҳбарлари АҚШ Конгрессида гувоҳлик беришади

Чоп этилди Fevral 20, 2021 “Facebook”, “Twitter” ва “Google” раҳбарлари АҚШ Конгрессида гувоҳлик беришадиda fikr bildirishni o'chirish

Facebook”, “Twitter” ва “Google”  компаниялари раҳбарлари АҚШ Конгресси вакиллар палатаси қўмитасида тармоқда «дезинформация» тарқалиши тўғрисида тинглаш пайтида гувоҳлик беришади, деб ёзди “The HIil”.

Нашрнинг таъкидлашича, энергетика ва савдо қўмитасидаги тингловлар 25 март куни бўлиб ўтади, уларда “Facebook”раҳбари Марк Цукерберг,” Twitter” раҳбари Жек Дорси ва “Google” раҳбари Сундар Пичаи иштирок этади.

Тингловлар асосан онлайн платформалар маъмуриятининг коронавирус ва ўтган АҚШ президентлик сайловлари тўғрисидаги нотўғри маълумотларнинг тарқалишига қарши курашиш масалаларига бағишланади.

«Узоқ вақт давомида йирик технологик компаниялар ўзларининг онлайн аудиториясига ёлғон маълумот тарқатишда ўйнаган ролларини тан олмай келишди. Соҳадаги ўз-ўзини бошқариш эса муваффақиятсизликка учради», – дейилади учта қўмита аъзолари ҳамда демократ конгрессменларнинг қўшма баёнотида.