Дунё янгиликлари

АҚШ Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилди

Чоп этилди Fevral 20, 2021 АҚШ Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилдиda fikr bildirishni o'chirish

“Евроньюс”нинг хабар беришича, АҚШ Эрон билан музокараларга қайтишга ҳозирланмоқда, бунинг учун Теҳрон 2015 йилда тузилган ядровий келишув шартларига қайтиши зарур. 

АҚШнинг янги раҳбарияти аввалги президент Дональд Трамп даврида қабул қилинган Эронга нисбатан БМТ санкцияларини қайта тиклаш ҳақидаги қарони бекор қилди. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Ричард Миллс Хавфсизлик Кенгашига маълумот берган.

Трамп 2020 йилнинг августида Эронни ядровий келишув доирасидаги мажбуриятларини бажармаганликда айблаб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли резолюцияси билан бекор қилинган барча БМТ санцияларини қайтадан қўллашни таъминлайдиган механизмни ишга туширганини бирдирган эди. Хавфсизлик Кенгашининг бошқа аъзолари ядровий келишувдан чиқиб кетган давлатнинг бу механизмни ишга тушира олмаслиги ҳақидаги эътирозларига қарамай, Вашингтон 19 сентябрдан эътиборан БМТ санкцияларини бир томонлама татбиқ этишга киришди.

“Агар Эрон эдровий келишув доирасидаги мажбуриятларини тўлиқ бажаришга киришса, АҚШ ҳам худди шундай йўл тутади ва Эрон билан музокараларга тайёр бўлади”, – деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

Эслатиб ўтамиз, Вашингтон ядровий келишувдан 2018 йилнинг 8 майида чиқиб кетган эди