Орзулар
Хаёллар мозийга олиб қочади,
Милтирар ўтмишнинг сийқа излари.
Гоҳ хаёл даштида чирой очади
Лоладай бўй чўзган қўшним қизлари.
Нақадар дилбардир ёшлик чоғлари,
Уларнинг баҳоси, баҳоси ҳам йўқ.
Ҳаётнинг кўринмас эди доғлари,
Кун бўйи ўйнардик, бир нафас дам йўқ.
Туманлар ортида қолди беташвиш,
Беғам болаликнинг серноз туйғуси.
Аллоҳдан бўлишин билмасдик ҳар иш,
Кўкка тирмашарди кўнгил орзуси.
Мана йиллар ўтди, даврон ҳам ўтди,
Аллоҳ буюргани бўлди ҳаётда.
Кўнгил орзуларин замон беркитди,
Орзулар барчаси қолдилар ортда.
Салим РИХСИЕВ,
Тошкент
“Ҳидоят” журналининг 2020 йил 11-сонидан