Саломатлик

Пиёзнинг етти ажойиб хусусияти

Чоп этилди Fevral 23, 2021 Пиёзнинг етти ажойиб хусусиятиda fikr bildirishni o'chirish

Оддий пиёз ҳақли равишда ҳар куни истеъмол қилинганда “мўъжизали” супер сабзавот унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг Миллиет нашри турли мамлакатлар олимларининг кўплаб тадқиқотлари натижаларига асосланиб хабар берди.

Агар сиз ҳар куни пиёз истеъмол қилсангиз, унда бир ой ичида суяк мустаҳкамлиги 5 фоизга ошади. Пиёз шунингдек, яллиғланишга қарши хусусиятларга эга ва ёмон холестерин миқдорини пасайтиради. Бу юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.

Пиёз таркибида тола кўп бўлиб, у ҳазм қилиш жараёнини тезлаштиради. Шунингдек, у ичакдаги “яхши бактериялар” ишлаб чиқаришни кўпайтириб, ошқозоннинг ишини осонлаштиради.

Пиёз таркибида организм учун фойдали бўлган ва асосан ҳужайраларга зарар етказиш хавфини олдини оладиган 25 хил антиоксидант мавжуд. Ушбу сабзавот экини оғиздаги зарарли бактерияларни йўқ қилади, табиий равишда оғиз гигиенасини яхшилайди ва тишларни мустаҳкамлайди.

Шунингдек, пиёзда катаракта билан курашишда кўз учун жуда фойдали бўлган кварцетин моддаси мавжуд. Колорадо университети тадқиқотчиларининг таъкидлашича, пиёз истеъмол қилиш уйқу сифатини яхшилайди. Бундан ташқари, пиёз таркибида ичак соғлиғини қўллаб-қувватловчи ва шунингдек, стрессни камайтирадиган толалар мавжуд.

Агар кесилган пиёзни яраларга қўйилса, уларнинг тузалиши тезлашади.

Диетолог шифокорлар совуқ ҳавода парҳезни унутишни, иммунитетни ошириш учун сабзавот, мева, шунингдек пиёз ва саримсоқ истеъмолини кўпайтиришни маслаҳат беришади.