Саҳобаларнинг Ойша (розияллоҳу анҳо) онамиздан илм ўрганишлиги
Абу Мусо (розияллоҳу анҳу)дан: “Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) асҳоби бўлган бизларга ҳар қачон ҳадис изоҳи қийин келса, дарҳол ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан сўрардик. У эса бизга бу хусусда аниқ бир маълумот берарди”
(Термизий ривояти).