Қайдасиз?
Бу дунё ваҳмидан қочайин десам,
Ҳасрат дафтаримни очайин десам.
Дардим кўп, дардимни сочайин десам,
Ҳамдардлар, қайдасиз, узоқсиз мунча?
Оғир кунлар бўлди, ёлғизлик ёмон,
Ер қаттиқ экану олисда осмон.
Суянчиқ бўлмади бирор меҳрибон,
Ҳамдардлар, қайдасиз, узоқсиз мунча?
Отадан айрилдим, қуриди дармон,
Фарзанддан айрилдим, кўксимда армон.
Ёрдамга муҳтожман кўзларим гирён,
Ҳамдардлар, қайдасиз, узоқсиз мунча?..
Салим РИХСИЕВ,
Тошкент
“Ҳидоят” журналининг 2020 йил 11-сонидан