Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қўллари теккан жойдаги сочлар оқармагани ҳақида
Абу Суфёндан (Унинг исми Мадлул эди) ривоят қилинади:
У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келиб, Исломни қабул қилди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг ҳақига дуо қилиб, бошини силадилар ва барака тиладилар. Абу Суфённинг олд сочи қоп-қора ва қолган жойлари оқариб қолди.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган