Ўзбекистон янгиликлари

Австралияда муслима аёл акс этган почта маркаси чиқарилди

Чоп этилди Fevral 25, 2021 Австралияда муслима аёл акс этган почта маркаси чиқарилдиda fikr bildirishni o'chirish

“Australian Post” газетаси карантин шароитида австралияликларга хизмат қилишда ва уларни ҳимоя қилишни давом эттирган одамларни шарафлаш учун янги маркалар тўпламини чиқарди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди. Маркалардан бирида ҳижоб кийган тиббиёт ходимининг расми акс этган.

«Ушбу жасур одамлар сўнгги 12 ой ичида энг заиф одамларга ғамхўрлик қилишди ва бизга коронавирус таъсирини енгишда ёрдам беришди», деди Австралия Пост ижрочи директори Никол Шеффилд.

Frontline қаҳрамонларининг эсдалик маркалари ўқитувчиларга, тиббиёт мутахассислари, Австралия мудофаа кучлари аъзоларига, полиция, супермаркет ходимлари ва озиқ-овқат етказиб берадиган ишчиларга бағишланган.