Мақолалар

Ислом ва “оммавий маданият”

Чоп этилди Fevral 27, 2021 Ислом ва “оммавий маданият”da fikr bildirishni o'chirish

Ҳозирги кунда миллат маънавиятига хавф солаётган таҳдидлардан бири “омма вий маданият”дир. “Оммавий маданият” ХХ аср ўрталарида шаклланган бўлиб, унга қисқароқ таъриф берсак, бизга четдан кириб келаётган, миллий ва диний қарашларимизга ёт маънавий ва ахлоқий иллатларни ўз ичига олган хуружлар йиғиндисидир.

Ҳозирги кунда дунё бўйлаб барча янгилигу қарашларни беминнат ташиб юрувчи интернет тармоғидан фойдаланишнинг устасига айланган ёшлар ундан қандай маълумотларни олиш кераг­у, қайсисидан четланиш зарурлигини ҳамма вақт ҳам билаверишмайди. Миллийлигимизга, маданиятимизга тўғри келмайдиган турли гапларнинг тилимизга қў шилиб кетаётгани, жамоат тартибига тўғри келмайдиган кийимлар ва соч турмакларининг кўпайиб бораётгани ташвишланарли ҳолдир. Айрим ғарб мамлакатларида жорий қилинаётган бир жинслилар никоҳи, танага турли расмларни чизиш ва металл жисмларни тақиш кабилар эса, ҳам саломатликка, ҳам инсонийликка зиддир.

Бундай салбий одатлар хуружидан фарзандларимизни ҳимоя қилиш сизу бизнинг зиммамиздаги долзарб вазифадир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Киши Исломининг гўзаллиги беҳуда бўлган нарсани тарк этишидадир” (Имом Абу Довуд ривояти), деб марҳамат қил ганлар. “Оммавий мада ният”нинг барча унсурлари киши табиатига зид, унинг инсонийлик қиёфаси ва қалбини хиралаштирувчи беҳуда нарсалардир.

“Оммавий маданият”ни тарғиб қилаётганлар: “Ҳаётга бир марта келасан, хоҳлаганингча яша, қийинчиликларга қўл силта, биз билан бўл, бахтли бўласан”, “ҳаётда барча ишларни қилиш мумкин, имкон топсанг, бас”, деб уқтиришади. Албатта, инсоннинг нафсига енгиллик, хоҳлаган ишини қилиш ёқади. Кўплаб ёшларнинг “оммавий маданият”га эргашиб кетиш сабаби ҳам шунда.

Ҳар замонда бузуқлик, фаҳш, бе ҳаёликни ҳар хил номлар, ялтироқ шиорлар билан оқлашга интиладиган, тарғиб қиладиган ахлоқсиз тоифалар чиқиб турган. Бундай бузуқликларни Ислом дини доимо қоралаб келган.

Динимиз инсоният ҳаётига таҳдид соладиган барча ишларни ҳаром қилган. Нафс бир ишга ружу қўйса, чегара билмайди. Шу нинг учун ҳам Аллоҳ таоло бандаларига шариатни юбориб, нафсни жиловлашни буюрган ва унга баъзи ишларда чегарани белгилаб қўйган. Агар инсон ушбу чегаралардан ўтиб кетса, ўзига зулм қилган бўлади ва Аллоҳ таолога осий бўлади. “Оммавий маданият” инсонларни ўша чегараларни бузиб ўтишга ундайди. Ҳаром, қабиҳ ишларни кишиларга гўзал қилиб кўрсатади.

«(Эй Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза(йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир» (Нур сураси, 30-оят)

Давоми бор…