
Пайғамбарлар сўзлаган энг фазилатли сўз
Талҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан: Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар:
«Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Дуоларнинг энг афзали ҳам арафа куни қилинган дуодир.
Менинг ва мендан аввалги пайғамбарлар сўзлаган энг фазилатли сўз эса: “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ”,
яъни: “Аллоҳ бир, ундан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ” сўзидир!»
(Имом Молик “Муватто”да ривоят қилган.)