Дунё янгиликлари

Aфғонистонда уч нафар журналист аёл ўлдирилди

Чоп этилди Mart 4, 2021 Aфғонистонда уч нафар журналист аёл ўлдирилдиda fikr bildirishni o'chirish

Aфғонистондаги Жалолобод шаҳрида уч нафар журналист аёл номаълум қуролли шахслар томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Ҳукумат расмийлари берган маълумотларга кўра, шаҳар марказларидаги ишчилар содир бўлган қотилликлар сабабли қўрқув ва саросима ичида яшашмоқда.

Маълумотларга кўра, ўлдирилган журналистлар тахминан 18-20 ёш атрофида бўлган. Улар мактабнинг дубляж бўлимида ишлаган ўрта мактаб битирувчилари эди.

Ҳукумат манбалари, аёллар ишдан уйга кетаётганда ўлдирилганлигини айтмоқда. Яна бир аёл оғир тан жароҳатлари билан касалхонага жойлаштирилди.

Отишма Толибон гуруҳи томонидан уюштирилгани тахмин этилмоқда. Аммо гуруҳ ҳужумга алоқаси йўқлигини айтмоқда.