Канада мусулмонлари исломофобияга қарши чора кўрилишини истамоқда
Канада мусулмонлар миллий кенгаши мамлакат ҳукуматини зудлик билан исломофобия ва ирқчиликка қарши кураш чораларини қабул қилишга чақирди. “Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Эрмонтон шаҳрида ўн ҳафта давомида мусулмонларга қарши олти марта ҳужум бўлган. Ушбу шаҳар жойлашган Альберта провинциясида 2020 йил давомда бундай ҳужумлар 140 марта содир этилди. Аксар ҳолларда ҳужумларда қора танлилар нишонга олинмоқда.
Ўтган ойда Альберта университетида бир эркак муслима аёлга ирқчи ва исломофоб ҳақоратлар билан ташланган, бошқа бир ҳолатда эса исломофоб одам муслима аёлни оёғидан чалиб, рўмолини юлқиб олган ва унга таҳдид қилган. 17 феврал куни агрессив исломофоб қора танли муслимани ўлдириш билан қўрқитган.
Альберта бош вазири Жейсон Кенни мазкур ҳодисаларни қоралаган бўлса-да, Канада мусулмонлар миллий кенгаши раиси Мустафо Форуқ буни етарли эмас деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, ирқчилар ва исломофобларга қарши амалий кураш олиб бориш зарур.