Аёллар

Аёлни одам ҳисобламаганларга Исломнинг жавоби

Чоп этилди Mart 9, 2021 Аёлни одам ҳисобламаганларга Исломнинг жавобиda fikr bildirishni o'chirish

Ислом аёлга, у қиз, хотин, сингил ёки она бўладими диққат-эътибор ва ғамхўрлик кўрсатади, унинг ижтимоий даражасини оширди, унга ажойиб муомаласини кўрсатди.

Ислом аёл ва эркакнинг яратилиши бир хиллиги, шунинг учун эркаклар ва аёллар Аллоҳ олдида тенг эканлигини тасдиқлади.

Аллоҳ Таоло шундай дейди: “Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик(алоқалари)дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир” (Нисо, 1).

Ушбу тамойилларга асосланиб, жоҳилият анъаналарини ва аёлларнинг мавқеига оид бошқа қавмларни инкор этган ҳолда, Ислом аёлни ҳимоя қилиб, уни ҳеч қандай ҳазора ва маданиятда кўтарилмаган даражага кўтарди.

Динимиз ўн тўрт аср олдин аёлни она, сингил, рафиқа ёки қиз сифатида – ғарблик аёл шу кунгача ололмаган ҳуқуқларни қонунлаштириб берган.

Баъзи европалик тадқиқотчилар христианликда узоқ вақт давомида аёл одам деб ҳисобланмаганлигини таъкидлайдилар. Уларнинг фикрича, Худо Одам Атодан фарқли ўлароқ, Момо Ҳавога руҳ билан бермаган эмиш. Фақат яқин Ўрта асрлардагина бу масала муҳокамага чиқарилиб, аёллар ниҳоят инсон сифатида тан олинган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга яхши муносабатда бўлишни васият қилган кўплаб ҳадислар мавжуд. У зот асҳобларига: “Аёлларга нисбатан бир-бирингизга яхши нарсаларни васият қилинг”, дедилар.

Вадо хутбаларида сарвари олам: “Эй инсонлар! Хотинларнинг ҳақларига  риоя этингиз. Улар билан шафқат, меҳр билан муомалада бўлингиз. Уларнинг ҳақлари хусусида Аллоҳдан кўрқингиз! Хотинлар сизга Аллоҳнинг омонатидир. Уларни Аллоҳ номига сўз бериб олдингиз, улар амри Илоҳий билан сизга ҳалол бўлди. Сизнинг хотинлар устида ҳақларингиз бўлгани каби, хотинларнинг ҳам сизда ҳақлари бордир. Сизнинг хотинлардаги ҳақларингиз уларнинг оила шарафини сиз ёқтирмайдиган ҳеч бир кимсага оёқ ости қилдирмасликларидир…”, деган эдилар.

Агар биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни ҳурмат қилиш ва унинг даражасини кўтариш учун қандай асос яратганлигини билмоқчи бўлсак, аввал қадимги ёки замонавий бутпарастликда аёлларнинг мавқеи тўғрисида билиб олишимиз керак. Аёлнинг қанча адолатсизликка дош берганини ва ҳанузгача чидаб келаётганини билиб олинг, шунда аёлнинг пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таълимоти соясидаги ҳақиқий мавқеи биз учун ойдинлашади.

Арабларда қизларни тириклайин кўмиш одати бор эди ва Ислом бу ишни тақиқлади. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлнинг яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилиб, ўша ерда тўхтамадилар, балки унга яхши муносабатда бўлишга, унга таълим беришни буюрганлар.

Қиз вояга этганида, динимиз унга куёв танлаш ёки рад этиш ҳуқуқини берган.
Қизни хоҳламаган кишига турмушга чиқишга мажбурлаш шариатда тақиқланган.

Қиз турмушга чиқиб, бировнинг аёлига айлангандан сўнг эрига унга яхши муносабатда бўлишни буюрилади ва бу эркакнинг олийжаноблиги, юксак ахлоқининг исботи ҳисобланади.

Шу билан бирга, Ислом унинг мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқлайди. У ўзи сотиш, сотиб олиш, ижарага бериш ва ижарага олиш, ишончнома тузиш ва бериш ҳуқуқига эга.

Мусулмон аёл шундай яшайди: ҳурмат ва эҳтиром ичида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимотлари соясида.

 

Ёқуб Умар тайёрлади,

азон.уз