Саломатлик

Шоколад юрак-қон томир тизимини соғломлаштиради

Чоп этилди Mart 9, 2021 Шоколад юрак-қон томир тизимини соғломлаштирадиda fikr bildirishni o'chirish

Америкалик олимлар шоколаднинг юрак-қон томир тизими учун фойдали эканлигини исботлашди.

Шоколад ва юрак-қон томир касалликлари ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиш учун 300 минг кишидан олинган маълумотлар таҳлил қилинди. Маълум бўлишича, ҳафтасига камида бир марта шоколад истеъмол қилган одамларда юрак хасталиги хавфи бошқаларникига қараганда 8 фоизга кам бўлади.

Мазкур ижобий натижалар шоколад таркибида стеарин кислотаси, флавоноидлар ва полифенолларнинг мавжудлиги билан изоҳланди. Ушбу бирикмаларнинг барчаси юрак фаолиятини кучайтиради.

Аммо шоколадни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш семириш ва диабетга олиб келиши мумкин.