Ислом ва “оммавий маданият”
Аллоҳ таоло жамиятнинг бузилишига олиб келадиган зинони ва унга олиб борувчи барча нарсаларни ҳаром қилган. Исро сурасида бундай марҳамат қилган: «Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир» (Исро сураси, 32-оят).
Оятда «зинога яқинлашманглар», дейилмоқда. Бу “зино қилманглар” деганидан кўра қаттиқроқдир. Мўминмусулмон одам зино қилиш тугул, унинг яқинига ҳам йўламаслиги, зинога олиб борувчи нарсалардан узоқда бўлиши лозим.
Маълумки, Ислом бирор нарсани ҳаром қилса, унга етказувчи йўлни ҳам тўсади ва уни тақозо этувчи барча воситаларни ҳаром деб эълон қилади. Демак, зино ва унга боғлиқ бўлган фаҳшнинг ҳар қандай кўриниши мутлақо ҳаромдир! Зинонинг ҳаромлигини Аллоҳ зинодан узоқда бўлувчиларни мадҳ қилганидан ҳам билиб олиш мумкин.
Аллоҳ айтади: «Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир. Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир. Улар закотни адо қилгувчилардир. Улар фаржларини сақловчилардир. Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламаслар), албатта, улар маломат қилинувчи эмасдирлар. Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир» (Мўъминун сураси, 1–7-оятлар).
“Оммавий маданият” таъсирида ёш йигитқизлар беҳаёларча кийинишмоқда. Йигитлар ўзларига ярашмайдиган даражада кийим кийишлари, ташқи кўринишларини ўзгартириб юришлари ёки ҳар хил хунук услубда соч қўйишлари, баъзи йигитлар эса сочларини турмаклаб олиб, бир парча матони бошига ўраб олганига гувоҳи бўласиз. Ҳатто баъзи йигитлар қулоғига зирак тақиб олмоқдалар.
Шунингдек, ҳозирги пайтда баъзи қизжувонлар яримяланғоч ҳолда енги ва этаги калта, кўкси очиқ кийимлар, гавда ва аъзоларини “кўзкўз” қилиб турувчи тор ва юпқа кўйлаклар кийиб, энг ачинарлиси, киндик ва болдирларини очиб, кўчада бемалол уялмай юрибдилар. Баъзилари ташқи кўринишларини ўзгартириб, бурунларига зиракча тақиб оляптилар. Миллатнинг забардаст ўғлонлари ва иболи қизларини йўқотиб бораётганимизни англаб етайлик.
Албатта, бугунги кунда бир жинслиларнинг никоҳланиши ёки жинсини ўзгартириш каби қабиҳ иллатлар ҳам “оммавий маданият”нинг энг ёмон кўринишларидан бири эканини унутмайлик.
Тарихда мазкур ишларни қилган қавмлар қаттиқ азобга дучор бўлишган. Лут алайҳиссалом қавми шундай ишларга муккасидан кетган эди. Лут алайҳиссалом ҳар қанча бу ишни қилмасликка чорласа ҳам, фаҳш ишлари кўпайса кўпаядики, камаймайди.
Шунда Аллоҳ томонидан икки азоб фариштаси юборилади. Лут алайҳиссалом ва бир неча имонли инсонларга шаҳардан ортларига қарамай чиқиб кетиш буюрилади. Улар чиқиб кетаётганларида шаҳарни даҳшатли чинқириқ тутади. Ҳамма жой остинустин этилади. Бирорта тирик жон қолмайди. У ер текис майдонга айланади. Қавм Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлади.
Хулоса шуки, ўсиб келаётган ёш фарзандларимиз имонэътиқодли, диёнатли, орномусли, ҳаёли бўлиши ҳамда дини, Ватани, отаонаси, оиласи ва халқига муносиб хизмат қилиши учун уларни исломий руҳда тарбия қилишимиз жуда муҳим. Албатта, мусулмон эркак ва аёллар кийинишда, юриштуришда, муомалада ҳамиша ҳаёли бўлиши ва иффатини асраши лозим. Бу эса гўзал исломий одоблардан саналиб, уларга амал қилиш ҳар бир мусулмон кишидан талаб этилади.
Бўстон тумани “Юнусобод”
жоме масжиди имом-хатиби
Умиджон УСМОНОВ тайёрлади.
“Ҳидоят” журналининг 2020 йил 12-сонидан